XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси
Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Ўзбекистон Республикаси Фарғона вилояти Қўқон шахар, Янги хаёт 49

  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайхул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
24 08 2017 - 3:43 / - Хутба

ФАРЗАНД ТАРБИЯСИ

Сизу-бизга берилган энг улуғ неъмат бу — иймон ва ислом неъматидир. Булар қатори фарзанд ҳам улуғ неъмат ҳисобланади. Оилада ўғилми ёки қиз бўлсин, улар катта неъматдир. Яратганнинг ҳар  неъматига шукрона бўлиши керак. Неъматга шукроналик фақат оғизда эмас, балки амалда ҳам бўлиши керак. Ҳадисда мархамат қилинганидек, фарзанд неъматига шукр келтиришлик уларни дину диёнатда одоб аҳлоқини чиройли қилиб тарбия қилиш билан бўлади, дейилган. Фарзанд тарбиясида ахамият бериладиган тарафлари жуда кўп, шулар қатори отанинг фарзандига етказиб берадиган ризқи ҳалолми ёки харом йўл билан топилганми?, бунга ҳам эътибор бериш керак.

Умар ибн Абдулазиз даврида у кишига одамлардан шикоят хати келиб тушди. У зот Хазрат Бухлули мажнунни ўз хузурларига чақириб шу шикоят хати ҳал қилиб бериш вазифасини юкладилар. Бухлули мажнун бозорга бориб савдогарларни кузата бошлади. Эътиборини бир савдогар йигит тортди. Қараса унинг олдида харидорлар гавжум. У йигит эса торозидан уриб, яна ёлғон сўзлаб савдо қилаётганини гувохи бўлди. Савдогар олдига келиб салом берди. Шунда йигит, “ келинг отахон нима хизмат”- деди.

Хазрат Бухлул айтдики:  Ўғлим тижоратинг қандай бўляпти?

— Мана кўриб турибсиз қўлим қўлимга тегмай савдо киламан, деб  жавоб берди.

Хазрат Бухлул уни яна саволга тутиб: “Хонадонингда вазият қандай, хамма соғ- саломат, эру-хотин тинч-тотувликда, фарзандлар эса одоб-ахлоқда баркамол бўлиб яшамоқдамисизлар?”-деди. Шунда савдогар йигит бошини эгиб:

— Э отахон,  даромадим яхши, лекин оиламда хотиржамлик йўқ. Мана хотиним билан бир хафта олдин уришиб, аразлашиб қолганмиз. Бу ҳол кўп такрорланади.  Яна оиламдагилар жуда кўп бемор бўлади. Бир фарзандим тузалса кейингиси дардга учрайди, у соғайиб улгурмасдан яна бошқаси касал бўлади. Энг ачинарлиси шуки, фарзандларим илмли, яхши ахлоқ эгаси бўлсин яхши устозларга шогирд қилиб берганман. Лекин уларнинг тарбияси мен хохлагандек эмас. Шу холатда давом этса, фарзандларим вояга етиб, менга қўл кўтаришгача боришса керак деб қўрқаман. Нима сабабдан бундай муаммолар бўлаётганини топа олмай ҳайронман, деди. Хазрат Бухлул: Бунинг сабаби шуки, сен харидорларнинг ҳаққига хиёнат қилиб, тарозидан уриб, ёлғон сўзлаб савдо қилишингдир,- деди. Булар Яратганнинг бу дунёдаги сенга берган жазосидир. Агар тижаратингда шундай давом этсанг, охиратда ҳам ҳолинга вой бўлади. Сен халол йўл бўл ва дарҳол тавба қилгин, шоядки Яратган хонадонингни ислох қилса,- деб насихат қилди. Савдогар йигит ўйланиб қолди.

Бухлули мажнун яна бошқа савдогарни кузатди. У ҳалоллик билан савдо қилар эди. У билан ҳам сухбат қурди. Сухбат асносида маълум бўлдики унинг уйида тинчлик ва хотиржамлик ҳукм сурмоқда,  эру-хотин мехр мухаббат билан ўзаро хурматда, фарзандлар эса одоб-ахлоқли, хаммалари фаровон хаёт кечиришмоқда эди. Бухлули мажнун уйигитни дуои хайрлар қилиб, унинг фаровон ва хотиржамлигининг асосий сабаби тижоратидаги халоллиги эканлигини таъкидлади. Ва савдода ҳалол бўлиб, шундай  давом этса, охиратда ҳам улуғ мукофатларга эга бўлишини айтиб, бозорни тарк этди.

Бухлули мажнун тўғри хазрат Умар ибн Абдулазиз ҳузурларига бориб: менга бошқа вазифа беринг, чунки бозорни ўз эгаси бор экан ким халол бўлса Яратганнинг ўзи унинг хонаданига мукофат қилиб амният, тинчлик, саломатликни бериб қўйибди. Ким хиёнаткор бўлса, хонадонидан хотиржамликни олиб қўйибди,- дебди.

Қиссадан хисса шуки, ҳар бир ота она ўз фарзандини бахтли, саодатли, одобли, элу-юртига ва ота онасига рахмат келтирадиган қилиб тарбиялашни истаса, шу орзуга етишда албатта фарзанднинг луқмаси пок бўлиб тарбия топишига эътибор бериши керак.

 

 

Қўқон шаҳар “Шайхулислом” масжиди

имом-хатиби – Салимов Фазлиддин.

Қўшимча мутолаа учун тавсия

Она Ватан
Либослар- ўзлик қадр қиммат ор номус кўзгусидир
Соф ислом дини таълимоти

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Абадий ёд эру асли Адабиётинг
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • НАМОЗГА ОИД МАСАЛАЛАР БАЁНИ

  • Илмли ёшлар – юрт келажаги

  • МАКРУҲ АМАЛЛАР

  • ТАҲОРАТ НИМА?

  • ҲАРОМ АМАЛЛАР

ИЗЛАШ

КАЛИТ СЎЗ

2018 2019 Дин Ислом динининг моҳияти Кибр Меъёр Мохи рамазон Неъмат Омонат Рост Сийрат Соф ислом Устоз Хатмона амаллар ватан гап дуо ибодат илм ислоҳ китоб кўришиш мазхаб махаббат мехр муаллим намоз огоҳ бўлинг одоб она ота падар ризқ рўза сабр соғинч тарих таровиҳ фурқон хайит хизмат шифо шукр қуръон

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • Жумуъа мавъизалари
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН
  • Биласизми?

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz
  • xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Twitter
  • Facebook
  • Messenger
XUTBA.UZ

© 2017-2020 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
ЎзМАА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори