Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг «Аҳқоф» сурасида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хитоб қилиб:
«Бас, азму матонат соҳби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил», деган (35 —оят).
«Улул азм», яъни азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар:
1. Нуҳ алайҳиссалом.
2. Иброҳим алайҳиссалом.
3. Мусо алайҳиссалом.
4. Ийсо алайҳиссаломлардир.
Бу буюк Пайҳамбарлар ҳар бирларининг бошларига иймон йўлида, дину диёнат йўлида қанчадан-қанча кулфатлар ёғилган. Лекин улар сабр-матонатда зарбулмасал бўлганлар. Бу ҳақиқатни кўпчилик, жумладан, Муҳаммад алайҳиссалом ва у зотнинг умматлари ҳам яхши биладилар. Шунинг учун, ўз даврларида Макка мушрикларининг қаршиликларига учраб қийин ҳолга тушганларида «Улул азм» номини олган буюк Пайғамбарлардан ўрнак олишга чақирилаяптилар.
«Бас, азму матонат соҳиби бўлган Пайғамбарлар сабр қилгандек, сабр қил!»
У зоти бобаракот бу илоҳий амрга амал қилдилар ва ўзлари ҳам «Улул азм» Пайғамбарлар сафидан ўрин олишга муяссар бўлдилар.
Демак,
5. Мухаммад алайҳиссалом.





