XUTBA.UZ

XUTBA.UZ

WWW.XUTBA.UZ



Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилояти Қўқон шахар Шайхул-Ислом жомеъ масжидининг расмий веб сахифаси

Манзил: Қўқон шахар, Янги хаёт 49

Open in Google Maps
  • БОШ САҲИФА
  • ИСЛОМ
    • ИЙМОН
    • НАМОЗ
      • ПОКЛИКТАҲОРАТ
      • АЗОН
      • НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ
      • ФОТИҲА СУРАСИ ВА ЗАМ СУРАЛАР
      • ДУО ВА ЗИКР
    • РЎЗА
      • ФАРЗ
      • НАФЛ
    • ЗАКОТ
    • ҲАЖ
  • ҚУРЪОН
    • ТАФСИР
    • ТАЖВИД
    • ҚИРОАТ
  • СИЙРАТ
    • СИЙРАТ САЛНОМАСИ
  • МУТОЛАА
    • ЖУМУЪА МАВЪИЗАЛАРИ
    • МАҚОЛАЛАР
    • КИТОБЛАР
      • КУТУБХОНА
      • ОБУНА
      • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мўжизалари
    • ЖУРНАЛЛАР
      • ОМИНА
      • ҲИЛОЛ
    • ИЛОВАЛАР
      • iOS-iPhone
      • Android
      • MacOS
      • Windows OS
  • МЕДИА
    • КЎРСАТУВЛАРДарслик
      • БИТИКЛАР МУТОАЛАСИ
      • КУРЪОНИ КАРИМНИ УРГАНАМИЗ
      • ОЛТИН СИЛСИЛА
      • СУРАГАН ЭДИНГИЗ
    • ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ
      • 2018
  • ТАСВИР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2021
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
    • 2019 — ЎҚУВ СЕМИНАРИДАН ФОТО ЛАВҲАЛАР
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2019
      • Шайх Ул-Ислом жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Саидаҳмадхон хожи жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Дегрезлик жомеъ масжидида Рамазон шукухи
      • Зайнул-Обидин жомеъ масжидида ХАТМОНА
      • Шайхон жомеъ масжидида ХАТМОНА
    • МУБОРАК РАМАЗОН — 2018
      • «Шайхул-Ислом» масжидида Рамазон шукухи
      • «Дегрезлик» масжидида Тарових намози
      • «Хадя хожи» масжидида Рамазон шукухи
      • «Саодат» масжидида Рамазон шукухи
      • «Шайхул-Ислом» масжидида (Хатмона)
      • «Дегрезлик» масжидида (Хатмона)
    • ДЕГРЕЗЛИК МАСЖИДИДА ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ — 2018
  • МАСЖИДЛАР
    • «ЗИНБАРДОРИЙ» МАДРАСАСИ
    • МАДРАСАИ МИР ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ҲАЗРАТИ АББОС ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
    • ШАЙХУЛ-ИСЛОМ ЖОМЕЪ МАСЖИДИ
  • БОШ САҲИФА
  • Биласизми?
  • МУСТАКРАҲ АМАЛЛАР

МУСТАКРАҲ АМАЛЛАР

XUTBA.UZ / 12 01 2019 - 6:15 / - Биласизми?

“Мустакраҳ” сўзи луғатда “енгил макруҳ” маъносида, истилоҳда Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайҳи ва саллам) ёқтирмаган ва зарурлигини ҳам уқтирмаган ишлар бўлиб, яхши амаллар қаторида зикр этилмаган амалдир. Мустакраҳ ишни қилиш катта гуноҳ бўлмасада, майда гуноҳ ва одобсизлик ҳисобланади. Уларнинг машҳурлари қуйидагилар:

1. Овқатни ва ичимликни иссиқ ҳолда истеъмол қилиш.
2. Сувни муздек ҳолда ичиш.
3. Бир ўтиришда турли-туман овқатларни кўп еявериш.
4. Бировнинг еяётган овқатига назар солиб туриш.
5. Луқмани катта олиб ейиш.
6. Овқат келадиган томонга қараб туриш.
7. Лагандаги таомнинг ўртасидан олиб ейиш.
8. Еган луқмасини оғзидан тўкиб ейиш.
9. Овқатни яхши чайнамай ютиш.
10. Овқатланаётган пайтда кўп сўзлашиш.
11. Овқат устига қўл силташ.
12. Бошини идиш устига энгаштириб овқатланиш.
13. Сувни сигир каби бир нафас билан ичиш.
14. Сувни ётиб ичиш.
15. Қоронғи ерда овқатланиш.
16. Овқатланганда ҳамда сув ичганда овқат ва сув устига нафас қайтариш.
17. Овқатланганда тўхтаб-тўхтаб, яна давом этиш.
18. Қорни роса очмай туриб овқатланиш.
19. Қалайланмаган ёки қўрғошинланмаган мис идишларда овқат ва сув истеъмол қилиш.
20. Синиқ идишларда сув ичиш.
21. Идишнинг дастаси томонидан сув ичиш.
22. Бозорда ва гузар жойларда овқатланиш.
23. Саримсоқ ва хом пиёз еб одамлар ичига аралашиш.
24. Бозорда одамларнинг кўзи тушган таомларни ювмай ейиш.
25. Тиш орасидаги овқат қолдиқларини чиқариб ейиш.
26. Қўли ва оғзи мойли ҳолда юриш ҳамда ухлаш.
27. Пишмаган ва етилмаган овқатларни ейиш.
28. Ичи кўринмайдиган идишлардан сув ичиш.
29. Оғзидан бироз оқизиб юбормай қумғон каби идишлардан сув ичиш.
30. Юқумли касаллик билан оғриган беморга кўп қараб туриш.
31. Эснаганда, йўталганда ва аксирганда қаттиқ овоз
32. Эснаганда оғзини чап қўли билан ёпмаслик.
33. Ихтиёрий равишда қаттиқ овоз билан кекириш.
34. Оёқларини бир-бирининг устига қўйиб чалиштириб ўтириш.
35. Бармоқларини қирсиллатиш.
36. Қўл бармоқларини бир-бирига кириштириб ўтириш.
37. Юрганда аланглаб юриш.
38. Қуёшга узоқ қараб ўтириш.
39. Офтоб билан соя ўртасида ўтириш.
40. Аср билан шом ўртасида хат ўқиш.
41. Ҳалок бўлиш хавфи бўлган тарафга чиқиш.
42. Сузишни билмайдиган кишининг кемада ёки қайиқда сафарга чиқиши.
43. Йиқилиб тушиш эҳтимоли бор жойларда ухлаш.
44. Ёвуз кишилар ва йиртқич ҳайвонлар бор жойларда яшаш.
45. Тепадиган, сузадиган ёки тишлайдиган ҳайвонларга яқинлашиш.
46. Тунда уйда ёлғиз ухлаш.
47. Ўтни ўчирмай уйқуга кетиш.
48. Ғилофсиз қилич, ханжарни қўлдан-қўлга бериш.
49. Қамиш ва анор дарахти чўпидан тиш тозалагич тутиш.
50. Таомни қоронғида тайёрлаш.
51. Дарахт меваларини тунда йиғиб олиш.
52. Меҳмон кутиб олиш учун қарз кўтариш.
53. Ўзидан кўра фақирроқ кишидан садақа олиш.
54. Таомни пичоқ учи билан олиб ейиш.
55. Одамлар ишонмайдиган гапларни гапириш.
56. Суннат амалларни қилмасликка одатланиш.
57. Бирон кишини ғийбат қилиш маъносида кўз қири билан кўрсатиш.
58. Бирон кимсани кўрсаткич бармоғи билан кўрсатиш.
59. Кўрсаткич бармоғини бирон кимсанинг кўкрагига тираб гапириш.
60. Чўмилаётган ва ювинаётган пайтда турли овозлар чиқариш.
61. Қиз болаларнинг эснаши ва керишиши.
62. Аёлларнинг қарғанишлари ва қичқиришлари.
63. Харид қилаётганда сотувчининг молини камситиш.
64. Меҳмонни ҳадеганда дастурхонга қисташ ва овқатлардан ейишга мажбурлаш.

Сайфуллоҳ АШУРОВ тайёрлаган.

КАЛИТ СЎЗ: амаллар, Кичик гуноҳ, МУСТАКРАҲ, огоҳ бўлинг

Қўшимча мутолаа учун тавсия

ИХЛОСНИНГ ДАРАЖАЛАРИ
Улул азм пайғамбарлар
ФИҚҲНИНГ ТАЪРИФИ

ИЗЛАШ

РУКНЛАР

  • Хабар
  • Мақола
  • Мутолаа
    • Тавсиялар
    • Биласизми?
    • Хутба
  • Жумуъа мавъизалари
  • Илм
    • Қуръон
    • Китоб
    • Юртимиз уламолари
  • Адабиёт
    • Ўзбек зиёлилари
    • Ватан
    • Қасида
    • Шеър

Янги мақолалар

  • Табаррук

  • ЯНГИ ҲИЖРИЙ ЙИЛ МУБОРАК БЎЛСИН!

  • Муборак Қурбон ҳайити — 2026

  • Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги 

  • Домла Ҳиндистоний раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳаётлари

БЎЛИМЛАР

  • Бош саҳифа
  • ИСЛОМ ДИНИ
  • ИЛОВАЛАР

МУТОАЛАА

  • Хабарлар
  • Мақолалар
  • Тавсиялар
  • ИМОМЛАР ИЖОДИДАН

АЛОҚА

  • Қўқон шахар, Янги хаёт 49
  • Fax: 5416052
  • maktub@xutba.uz

ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР

  • Telegram
  • YouTube
  • Instagram
  • Facebook
  • Messenger
  • X (Twitter)
XUTBA.UZ

© 2017-2026 Xutba.uz | Барча хуқуқлар химояланган.
АОКА интернет-ОАВ гувоҳномаси рақами: 1264

Юқори