
БУХОРИЙ НИДОСИ
28 11 2019 - 2:19
XUTBA.UZ
Тугаб адоғига етди дармоним, Зўрға жон сақлаюр ҳалқумда жоним Мен учун ерингда жой ҳам қолмади, Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним! Мадинанг томонга бурилди йўлим, Фақат ҳадис ёзди бу икки қўлим. Асло ниятимда йўқ эди ўлим, Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним! Инсонман, қалбимда озгина алам, Амир ҳузурига чорлаган ул дам. Яна ушлолмадим тилимни маҳкам… Мени ҳузурингга чорла, Раҳмоним!
- - Шеър
ҚЎШИМЧА ИЗОҲ БИЛДИРИЛМАГАН
РОСУЛУЛЛОҲ ЙИҒЛАГАН КЕЧА
16 11 2019 - 9:54
XUTBA.UZ
Азон айтиб йиғлар Билолим, Росулуллоҳ йиғлаган кеча! Тонг оттирдинг қандай, ҳилолим, Росулуллоҳ йиғлаган кеча?! Энг мукаммал азал қоида Райҳон иси тутар пойида, Қандай турар осмон жойида Росулуллоҳ йиғлаган кеча?! Анга ҳамроҳ ҳақиқий эрлар, Таъзим айлар энг ваҳший шерлар. Юлдузлар ҳам тўкилай дерлар Росулуллоҳ йиғлаган кеча! Кулганида оқ дур сочилган Гулҳарирдан бир нур сочилган, Аммо қалблар
- - Шеър
ЖОЙНАМОЗ УСТИДА ЎТИРГАН ОДАМ
06 11 2019 - 6:05
XUTBA.UZ
Бу фурсат Аллоҳ-ла турар юзма-юз,Гўё дарахт баргин қучгандек шабнам.Дунёда жамики азиздан азиз Жойнамоз устида ўтирган одам! Фақат унга хосдир кундузу, туниЎтган дамларига этмайин алам,Бир четга суролган дунё ғаминиЖойнамоз устида ўтирган одам! Майли, гарданида гуноҳлари бор,Балки комиликка етмаган бу дам.Қарадим, чеҳраси нурли, улуғворЖойнамоз устида ўтирган одам! Иймонсиз тўдалар сарсон саргардон,Қалбига тополмай юрганда малҳам,Маҳлуқот ичинда энг яхши инсонЖойнамоз
- - Шеър
Фарғоналиклар
06 07 2019 - 11:48
XUTBA.UZ
Неча хил ғанимлар сочди қаҳрини, Йиғлашни билмади фарғоналиклар. Гоҳи дўст тилса-да юрак-бағрини, Дўст дилин тилмади фарғоналиклар. Кўрди кўп зилзила, селни, тошқинни, Кўрди кўп талонни, кўрди босқинни, Кўрса-да кулбаси юзлаб ёнғинни, Юртидан жилмади фарғоналиклар. Берса ҳам жангларда мингталаб мардин, Мағрур чиқди қоқиб этакнинг гардин, Ўткинчи қисматнинг ўткинчи дардин Назарга илмади фарғоналиклар. Садоқат бор
- - Шеър
“Никоҳнома” нелигин назмий нақли
03 10 2018 - 11:39
XUTBA.UZ
“Никоҳнома” никоҳталаб Ёшларга бир қўлланма, Баракотли бахтли никоҳ Йўлига бир йўлланма. Кимки шаръий жуфтлик излаб Бахтини излаб чопар, Бул битикка амал қилса Бешак кўп фойда топар. Бул пандларим ҳар фарзандга Айтмоқ зарур ҳар падар, Ҳаққа хуш бир банда бўлиш Улкан бахтдур
- - Шеър
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
03 10 2018 - 12:08
XUTBA.UZ
Уламо ичинда қалбимга яқин, Энг ёруғ нур сочган, гўёки чақин, Мени маддоҳ экан деманг сиз тағин, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан! Пайғамбар меросин тутиб омонат, Ҳақни етқазасиз қилмай хиёнат, Сиз‑ла англадим не дин-у диёнат, Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман, Йўқ, деманг, Сизга чин шогирд бўламан! Сиз менга
Оддий муаллим
29 09 2018 - 9:38
XUTBA.UZ
Қадри билинади энди менга гоҳ, Оддий мактабимнинг ўша беҳашам, Навоий-ку бизга устоздир, бироқ, Кимдир ўқитган-ку Алишерни ҳам! Шундай буюк зотга ҳарф ўргатган ким? Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Аяган ҳаётнинг санчиқларидан, Йиқилса кўтарган тўсиқларидан, Отадек эзилган, ғуссага ботса, Боладек қувонган ютуқларидан. Уйқуда шогирдин ўйлаб ётган ким? Оддий муаллим-да, оддий муаллим! Йўқдан Берунийни бинолар қилган, Ҳусайнни Ибн
- - Шеър
Сентябрь тонги
29 09 2018 - 8:37
XUTBA.UZ
Ёдимда мактабга илк қадамларим, Ногоҳ улғайганим сентябрь тонги. Юзида саховат балққан муаллим, Биринчи қўнғироқ шодон жаранги… Ўрганган бир ҳарфим – бир дунё қувонч, Митти юракчамга сиғмасди куйлар. Сонларни ҳижжалаб санаганим он Руҳимни ўрарди инжа туйғулар. Сиёҳлар суркалган ғижим дафтарда Қийшиқ ёзувларим кўрган муаллим. Суратини чизсам рангларни чаплаб, Боладай қувониб юрган муаллим. Ота-онангни сев, Ватанингни сев,
- - Шеър
Дил пораси, кўз қораси Сен ўзингдирсан. Менинг кўнглим сен аслида Сен кўзимдирсан. Томиримда томир ёйган Илк сўзимдирсан. Илк оғриғим, илк ёмғирим, Найсоним, Ватан. Қир устида ёнбошлаган Бобом чайласи, Бу дунёда кимларнингдир Орзу-ҳаваси. Димоғимда — юлдуз иси, Шабнамлар иси, Момом экиб кетган кашнич, Райҳоним, Ватан. Қулоқ солсам шивирлагай Ҳатто тошларинг. Ою қуёш, камалаклар Кўзу қошларинг. Бешигимни
- - Шеър
АЖДОД ВА АВЛОД
27 08 2017 - 6:35
XUTBA.UZ
Осмонлар бекорга айламас туғён, Чақинлар ярқираб қарс-қарс яралгай. Бани башар учун бир буюк султон Мисоли мангулик бир дарс яралгай. Қодир Оллоҳдандир ҳар хору ҳар хас, Ким боқий, ким эса абас яралгай. Энг юксак онларда одамзот эмас, Гўё янги Само ҳам Арз яралгай. Лак-лак инсонларнинг уйидир очун, Юз мардга гоҳ юз минг нокас яралгай.
- - Шеър



![shutterstock_694728043-[Converted]](https://xutba.uz/wp-content/uploads/2019/11/shutterstock_694728043-Converted-200x113_c.jpg)







